Словакия ўзбекистонлик кара ҳайдовчиларини ойлик маоши 1200−1500 доллар бўлган ишга таклиф қилмоқда. Номзодлар 45 ёшгача, «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ҳамда рус тилини билиши керак.
Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.
1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишига етди. Шуни 2 млн нафардан ортиғи хориждаги меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Мамлакатда ишга муҳтожлар сони йил бошидаги 1,4 млн кишидан (9,6%) июнга келиб 1,3 млн кишигача (8,8%) камайди.
Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган хусусий бандлик агентликларининг аксарияти фуқароларни алдайди, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги. Ўзбекистонда атиги 6 та хусусий агентлик хорижда ишга жойлаштириш учун лицензияга эга, яна 3 тасининг фаолияти тўхтатилган.
2022 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 миллион 345 минг кишини ташкил этди. Мамлакатда 1 миллион 441,8 минг киши ишга муҳтож бўлиб, ишсизлик даражаси 9,6 фоизга етди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, аёллар орасида эса 13,3 фоизни ташкил этди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов шанба куни соат 7:00 да туман ҳокимлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларини йиғилишга чақиргани акс этган хат тарқалди. Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев соат 7:10 да ҳокимликка бориб, мажлис ўтказилаётганини аниқлади. «Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетган», — дейилади хабарда.
Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга вакцина олмаган ходимларини ишдан четлаштириш тартибини тушунтирди. Унга кўра, ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар у ёзма ариза беришдан бош тортса, далолатнома тузилади. Соғлиғи ҳолатига кўра эмланмайдиганлар масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.
17 декабрь куни жамоат ишига жалб қилинган ва ойлигини ололмаган фуқаролар Нукус шаҳри марказига чиққан эди. Меҳнат вазирлиги ушбу вазият бўйича айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ва маблағлар 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилиши ҳақида маълум қилди.
Давлат меҳнат инспекцияси республика ҳудудларида 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар олиб борди. Унга кўра, 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланиб, 577 млн сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилди.
2020 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига меҳнат муносабатлари бузилганлиги тўғрисида 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиши натижасида 3886 нафар мансабдор шахсга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.
Иккинчи чорак якунларига кўра Ўзбекистонда ишсизлик кўрсаткичи 15 фоизгача ўсди. Бунга карантин чекловлари сабаб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг